Каттақўрғон шаҳрида ишсиз хотин-қизлар касбга ўқитилди

Жойларда “Аёллар дафтари” бўйича ўтказилган хатловлар натижасида кўплаб хотин-қизларнинг яшаш шароитлари ўрганилмоқда, уларнинг муносиб ҳаёт кечиришлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Бу борада Каттақўрғон шаҳрида ҳам рўйхати шакллантирилган хотин-қизлар билан изчил ишлар олиб борилди. Ушбу ишларнинг натижаси ўлароқ, яқинда хотин-қизлар тадбиркорлик марказининг “Бизнес асослари” ўқув курсларини 61 нафар хотин-қиз муваффақиятли тамомлади. Уларга шаҳар ҳокимлиги томонидан сертификатлар топширилди.

- Энди кредит олиб ўз тадбиркорлигимни бошламоқчиман, - дейди тадбир иштирокчиларидан Рухсора Нормуродова. - Амин бўлдимки, бугун юртимизда барча шароитлар етарли. Даромад қилишни истаган инсон имкон топади. Бунинг учун фақат ҳаракат қилиш керак, холос. Келгусида албатта оиламнинг иқтисодини яхшилаш билан бирга янги иш ўринлари ҳам яратмоқчиман.

Қизиққан соҳалари бўйича касбга ўқиб сертификатга эга бўлган хотин-қизлар мана шундай истаклар, янги-янги режалар билан ўз тадбиркорлигини бошлайди.

Ҳилола ЭРГАШЕВА.