Каттақўрғон туманида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
- 07.06.2023 14:19
- 43
- Самарқанд
Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими ходимлари томонидан туманда терговга қадар текширув тадбири ўтказилди.
Текширув давомида фуқаро О.Н. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган. Ушбу хонадондан жами 8,2 миллион сўмлик ёғ, чигит ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
Каттақўрғон тумани
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- 6 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Онлайн дарс учун тузилган шартнома бекор қилинди. Нега?
- 23 дақиқа аввал
- Таълим
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Каналларни бетонлаштириш сувни 30 фоизга тежайди
- 2 соат аввал
- Долзарб