Каттақўрғонда гофракартон ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

Каттақўрғон тумани Янгиқиёт маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркор Ойбек Тўхтаев Хитой давлатидан 800 минг АҚШ долларига гофракартон ишлаб чиқариш линияси олиб келди.

Гофракартон – саноат ва бизнесда ишлатиладиган, енгиллиги ва арзонлиги билан ажралиб турадиган қадоқлаш материали. Бу турли маҳсулотларни қадоқлаш сифатида фойдаланиш учун кенг тарқалган.

Бугунги кунда “Зарина файзли келажаги" масъулияти чекланган жамияти сифатида иш бошлаган корхонада ойига ўртача 300 мингта 100 турга яқин гофракартонлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхонанинг ишга туширилиши маҳалланинг 30 нафар ёшларини доимий иш билан таъминлади.

Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.