Каттақўрғонлик аёл 70 ёшида ҳужжатли бўлди: паспрот ва бошқа бирор ҳужжати йўқлиги сабаб у 16 йилдан буён пенсия ҳам ололмаётганди
- 04.06.2022 18:00
- 80
- Самарқанд
1952 йилда Хатирчи туманида туғилган Aйсаҳат Уралова 70 ёшга кирса-да онахоннинг туғилганлиги ҳали расман қайд қилинмаган. Яъни, у шахсини тасдиқловчи бирор бир ҳужжатга эга эмас. Вилоят адлия бошқармси ахборот хизматига кўра 16 йил илгари пенсияга чиқиш керак бўлган аёл шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги бугунгача пенсия олишдан маҳрум бўлиб келган.
Адлия ходимлари томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганишлар чоғида онахон шу муаммо бўйича мурожаат қилган. Туман адлия бўлими ушбу мурожаат бўйича фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритган.
Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, онахонга туғилганлик гувоҳномаси расмийлаштирилиб, сайёр тарзда топширилган. Энди онахон ушбу гувоҳнома асосида паспорт олиб, йиллар мобайнида тўланмай келган пенсиясини тиклаш ниятида.
М.Ҳасанов,
Самарқанд вилояти адлия бошқармаси ахборот хизмати раҳбари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Ҳозиргина
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!