Клиник ўлимдан кейин қаришни тўхтатиб қўйган йигит
Даҳшатли бахтсиз ҳодисадан сўнг, Вячеслав Климов учун вақт тўхтаб қолгандек бўлди: 50 ёшни қаршилаётган эркак нақд 25 ёшли йигитни эслатади-я! Унинг бутун танаси ҳам қаримаган... ва ҳатто ёшариб бормоқда! Климов 1963 йил 4 июнда Москвада туғилган.
Бошланиши
Тормоз чийиллаши ва металл ғижирлаши... катта тезликда 15 ёшли москвалик йигит ва унинг дўстини олиб кетаётган машина йўл четига чиқиб кетиб, чироқ устунига бориб урилди. Қичқириқлар! Ёнғин! Портлаш! Қандайдир куч Вячеславни йўл устига чиқариб юборди. У тирик қолди. Афсуски, машинада қамалиб қолган дўсти тириклайин ёниб кетди...
Ғалати ҳиссиётлар
- Зарба чоғида вақт тўхтаб қолгандек бўлди. Мен ғалати ҳисларни бошдан кечирдим: ўзимни юқоридан ҳам, ташқаридан ҳам кузата олдим, - эслайди Климов. – “Тез ёрдам” келгунига қадар ҳушимда эдим, ўшанда ҳақиқий дўзахни бошдан кечираётгандек эдим гўё. Танамнинг 70 фоиздан кўпроғи куйган экан, сепсис бошланди, юрагим тўрт дақиқага уришда тўхтаб қолибди... Бироқ, клиник ўлимдан сўнг ҳам омон қолдим!
- Аввалига туннель бўйлаб кетиб борардим. Кейин ўзимни жонли мавжудот танасида ҳис қилдим. Кучли силкиниш, электр токи уришидан сўнг яна ўз танамга қайтдим, — эслайди Вячеслав даҳшатли лаҳзаларни.
Бу тушунарсиз!
Ўшанда шифокорлар йигитнинг омон қолиш эҳтимоли жуда паст эканлигини тан олишди. Бироқ, улар мўъжиза кўрсатишга муваффақ бўлишди. Икки ойлик интенсив терапия, бир йиллик реабилитация Вячеславни оддий ҳаётга қайтарди.
- Ҳаёт одатдагидек давом этди: мен университетни тугатдим, уйландим, 25 ёшга тўлганимда ташқи кўринишим ўзгаришда тўхтаб қолганини англадим. Ҳатто 35, 45 ёшга тўлганимда ҳам ҳеч нарса ўзгармади. Мен қаримай қўйдим. Олимлар бу ҳодисага қизиқиш билдира бошлади.

Эркакнинг танасини ўрганиб чиққандандан сўнг, олимлар унинг ички органлари, худди танаси каби ёшлигича қолганлигини аниқлаб олди. Климов қаримайди: у клиник ўлимдан кейин қаришни тўхтатди! - хулоса беришди улар.
Клиник ўлимдан сўнг, йигит ўзида бир қатор ғайритабиий қобилиятларни кашф этди. У келажакни башорат қилади ва йўқолган нарсаларни топа олади. Бир неча йил олдин Вячеслав паранормал ҳодисаларни ўрганиш мақсадида “Арвоҳлар овчилари” гуруҳига асос солди.

- Бу бахтсиз ҳодиса ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Шундан сўнг мен юқори кучлар борлигига ишона бошладим, - дейди Вячеслав.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.