Коронавирус: Бугунги вазият

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакат ичида бугунги кунга қадар 80409 нафар (4 март ҳолатига 80270 киши) касалга чалинганлар қайд этилган. SCMP (South China Moring Post) нашрининг ҳисоботига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони дунё бўйлаб 95169 га етган (4 март ҳолатига 92,8 мингдан ошиб кетган).

Жами: 3284 нафар инсон ҳалок бўлган (SCMP томонидан тақдим этилаётган онлайн-маълумот).

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) берган сўнгги маълумотга кўра, Хитой ҳудудидан ташқарида 4 март ҳолатига 12668 та (3 март ҳолатига 10,5 мингдан ортиқ) касалланганлар аниқланган. Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари, 76 (3 март ҳолатига 72 мамлакатда) мамлакатда қайд этилган. Хитой ҳудудидан ташқарида 214 нафар одам касаллик оқибатида вафот этган.

Россия Федерациясида Мечников номидаги Санкт-Петербург шимолий-ғарб тиббиёт университети (СЗГМУ) талабалар турар-жойи карантинга олинди. Италиялик талабанинг шифохонага ётқизилиши бунга сабаб бўлган.

АҚШнинг Калифорния штатида янги турдаги вирус сабабли фавқулодда вазият (ФВ) эълон қилинди.

Японияда COVID-2019 билан касалланганлар сони 1000 кишига етди. Шу билан бирга, Йокогама бандаргоҳида турган Diamond Princess лайнерининг 706 нафар йўловчилари ва экипаж аъзолари бир ойдан ортиқ вақт мобайнида карантинда сақланмоқда.