Коронавирус (Самарқанд): 19 киши касалликка чалинди, 20 нафар бемор соғайди

🔺2021 йил 18 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 190 850 (+266) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 19 нафари Андижон вилоятида,
📌 8 нафари Бухоро вилоятида,
📌 6 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Навоий вилоятида,
📌 13 нафари Наманган вилоятида,
📌 19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 19 нафари Фарғона вилоятида,
📌 15 нафари Хоразм вилоятида,
📌 66 нафари Тошкент вилоятида,
📌 91 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча республикамиз бўйича 316 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 187 319 нафарга етди. 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.