Коронавирус: Самарқандда 30 киши касалликка чалинди, 68 нафар бемор тузалди

🔺 2021 йил 19 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 543 (+263) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 5 нафари Андижон вилоятида,
📌 8 нафари Бухоро вилоятида,
📌 6 нафари Жиззах вилоятида,
📌 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 3 нафари Навоий вилоятида,
📌 6 нафари Наманган вилоятида,
📌 30 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 11 нафари Фарғона вилоятида,
📌 9 нафари Хоразм вилоятида,
📌 44 нафари Тошкент вилоятида,
📌 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹 Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹 Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹 Самарқанд вилоятида 68 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹 Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93 071 (+231) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️ Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 796 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.