Коронавирус: Самарқандда касалланиш камаймоқда, аммо бу хотиржамликка берилиш дегани эмас

🔺2021 йил 7 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188 169 (+245) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 20 нафари Андижон вилоятида,
📌 10 нафари Бухоро вилоятида,
📌 7 нафари Жиззах вилоятида,
📌 2 нафари Навоий вилоятида,
📌 16 нафари Наманган вилоятида,
📌 16 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 20 нафари Фарғона вилоятида,
📌 20 нафари Хоразм вилоятида,
📌 63 нафари Тошкент вилоятида,
📌 61 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️ Кеча кун давомида республикамиз бўйича 273 нафар, шундан Самарқанд вилоятида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 184 242 нафарга етди.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.