Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Германияга учиб кетди

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон COVID-19 инфекциясини юқтириб олди. Шу сабабли у 3 май куни махсус рейс билан Душанбедан Германиянинг Рамштайн шаҳрига учиб кетди.

Тожикистон махсус хизматидаги манбанинг хабар беришича, Президент учиб кетган самолёт махсус тиббий ускуналар билан жиҳозланган ва у оғир аҳволдаги беморларни ташишга мўлжалланган.

Мамлакатда сақланиб тўрган фавқулодда вазиятга қарамасдан, Эмомали Раҳмон узоқ вақтдан буён оммага чиқиш қилмаган.

Лекин Тожикистон Республикасининг расмий манбаларида бу ҳақда маълумот келтирилмаган.