Коронавирусга қарши вакцина синови апрель ойи охирида ўтказилади
Хитойнинг Фан технологиялари вазири ўринбосари Сюй Наньпин янги турдаги коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синови апрель ойининг охирларида бошланишини маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
ХХР Соғлиқни сақлаш қўмитаси берган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда вакцинанинг айрим турлари ҳайвонларда синовдан ўтказилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, вакцина воситаси устида олиб борилаётган тадқиқотлар айрим қийинчиликларга учрамоқда. Сабаби, COVID-19 мутлақо янги турдаги вирус бўлиб, тўлиқ ўрганилмаган. Вирус хусусиятларини ўрганиш, ишлаб чиқариш технологиясини жорий этиш ва сифатни назорат қилиш, бир қатор синовлар ва хавфсизлик экспертизасини ўтказиш маълум муддат талаб этади.
ЖССТ берган маълумотга кўра, уч ҳафтадан сўнг янги турдаги коронавирусга қарши дори воситаси яратиш учун ўтказилган икки нафар клиник тадқиқотларнинг натижаси маълум бўлади. Коронавирусга қарши курашиш дори воситаси бўлиши мумкин бўлган восита сифатида ОИВ (ВИЧ)га қарши восита – лопинавир ва ритонавир аралашмаси синовдан ўтказилмоқда.