Коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки қадоқлари икки ҳафта ичида чиқарилади
Коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки қадоқлари икки ҳафта ичида чиқарилади. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.
“Коронавирус инфекциясига қарши дастлабки вакцина қадоқлари икки ҳафта ичида чиқарилади”, - деди Мурашко журналистларга.
Вазирлик раҳбарининг маълум қилишича, дастлабки қадоқлар тайёр бўлиши билан эмлаш амалиёти бошланади.
Шу билан бирга Мурашко, вакцина барпо этилган платформа синчковлик билан ўрганилганини ва у асосида тайёрланган вакцина – энг хавфсиз йўл эканини маълум қилди.
Россия томонидан ишлаб чиқилган вакцина ҳақида нималар маълум
- Коронавирусга қарши вакцина Гамалеи номидаги илмий тадқиқот марказида, бундан олдин олти нафар вакцина ишлаб чиқарилган ишончли платформа асосида ишлаб чиқилган.
- Россия ССВ уни эмлаш учун қўлланиладиган эритма сифатида рўйхатга олди.
- Клиник синовлар натижасига кўра, восита ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлади.
- Синовда қатнашган барча кўнгиллилар организмида COVID-19 га қарши юқори даражали анти таначалар ишлаб чиқарила бошланди.
- Мурашконинг сўзларига кўра, “уларнинг ҳеч бирида оғир асоратлар кузатилмади”.
- Қўллаш мумкин бўлган ёш, 18 ёшдан 60 ёшгача этиб белгиланди.
- Муолажадан сўнг, коронавирусга қарши иммунитет икки йилгача сақланиб туради (Россия ССВ баёноти).
- Эмлаш биринчи бўлиб шифокор ва ўқитувчиларга қилинади.
- Шифокорларни эмлаш ишлари Россияда август-сентябрь ойларида бошланади.