Кувайт компанияси вакили Пайариқ тумани ҳокими билан ҳамкорликнинг масалаларини муҳокама қилди
- 13.09.2024 14:24
- 53
- Ўзбекистон
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Кувайтнинг "Alsalam Media Company: Project Development" компанияси вакилларининг Самарқанд вилоятига ишчи сафари ташкил этилди.
Кувайт томони ташриф давомида Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида бўлиб, туман мутасаддилари билан музокаралар ўтказди ва ҳудудда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар билан танишди.
Хусусан, Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборов кечган мулоқот чоғида ҳудудда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Шунингдек, туман ҳудудида жойлашган Имом Бухорий мажмуасига Кувайтдан сайёҳлар оқимини кўпайтириш ва Пайариқ туманига хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар истиқболда амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар бўйича музокараларни давом эттириш тўғрисида келишувга эришди, дея хабар бермоқда "Дунё" АА.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа