Луқма: МЧЖ отахонларни чойхонада чой эмас, ароқ ичишга чорлаяптими?
- 04.02.2020 15:10
- 215
- Жамият
Яқинда алкоголь маҳсулотлари дўконида «Choyxona vodka» деган ароқ, унинг қутисида уч нафар отахоннинг чой ичиб ўтирган расмини кўриб ҳайрон қолдим.
Нима бу? Ароқни ишлаб чиқарганлар - Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Doz-tur” масъулияти чекланган жамияти отахонларни чойхонада чой эмас, ароқ ичишга чорлаяптими ёки ароқни чойнакда ичса яхши бўлади, демоқчими?
Бизда азалдан нуроний отахонлар хонадонларимиз файзи, фариштаси, дуогўй ва маслаҳатгўйимиз сифатида ардоқланади. Аммо ароқ ишлаб чиқарувчиларнинг бу ёндашуви нуронийларимизга нисбатан ҳақорат, қолаверса, одоб-ахлоқ, ҳурматнинг ҳеч қайси мезонига тўғри келмайдиган иш. Тағин маҳсулотнинг «Choyxona» деб номланиши ҳам нотўғри.
Буни назорат қилувчи органлар масъуллари ҳисобга олса, бу ҳолатга барҳам берса, айни муддао бўларди.
Абдуазиз ҲОШИМОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа