“Маҳалла” хайрия жамоат фонди 898 кишига 204 млн. сўмдан ортиқ ёрдам кўрсатган

Фонднинг ҳисобот йиғилишида қайд этилишича, 2022 йилда 423 та кам таъминланган оилаларга уй-жойларини таъмирлаш ва соғликларини тиклаш учун 77,1 млн. сўм, 223 оилага кийим-кечак ва дори-дармон ва қурилиш воситалари учун 37,5 млн. сўм, 124 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга 22,3 млн. сўмлик озиқ-овқат ва кийим-кечак маҳсулотлари, 90 нафар якка-ёлғиз кексаларга озиқ-овқат ва совғалар берилган.

Жойларда учрашувлар ташкил этилиб, ушбу хайрия тадбирларига 19,4 млн. сўм, 19 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига 3,7 млн. сўм, 10 нафар табиий офатдан зарар кўрганларга 15 млн. сўм ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари, 8 кишига 12 млн. сўмлик ногиронлик аравачаси, 1 кишига 1 млн. сўмлик эшитиш ва ортопедик мослама, 1 кишига 500 минг сўмлик қўлтиқтаёқ берилган.
Нукус туманида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган 550 та оилага жами 568,5 млн. сўмлик газ плитаси, микротўлқинли печ ва совғалар тўплами етказиб берилган.

Фонд қошида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига юридик ва жисмоний шахслар томонидан 69 млрд. сўм хайрия маблағлари жамланган.
“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва эҳтиёжманд оилаларда яшовчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқ депутатлари вилоят ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари қарорларига асосан 67,7 млрд. сўм, жумладан, соғлигини тиклаш бўйича 7,1 млрд. сўм, кундалик истеъмол товарлари учун 3,4 млрд. сўм, моддий ёрдам учун 8,8 млрд. сўм, бандлигини таъминлаш мақсадида асбоб-ускуналар ва бошқа жиҳозлар учун 24,9 млрд. сўм ажратилган.

“Аёллар дафтари”даги хотин қизларни саёҳат қилдириш, уларни даволатиш ва бошқа масалаларга жами 2,4 млрд. сўм ва бошқа масалалар бўйича 21,1 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Саммитига пухта тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини таъмирлаш ва бошқа мақсадлар учун жами 12 млрд. сўм маблағ йўналтирилган.
Шунингдек, 2022 йил давомида 49 та фуқаролар йиғинлари мебель жиҳозлари, 55 та фуқаролар йиғинлари компьютер техникалари билан таъминланган.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими.