Маҳаллалардаги аҳоли муаммолари биргаликда ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғофиржон Мирзаев бошчилигида вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жорий йил 13-21 февраль кунларида Иштихон туманида аҳоли муаммолари, ижтимоий-иқтисодий масалалар тўлиқ ўрганилди.
Мазкур ишчи гуруҳнинг Иштихон туманида аниқланган аҳоли муаммоларини бартараф этиш масаласида ўтказилган йиғилишида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ташаббуси билан вилоятдаги ҳар бир туман, шаҳар секторлари, ташкилотлар раҳбарлари томонидан Иштихон тумани мисолида вилоятимизнинг барча ҳудудларида ишлар йўлга қўйилди. Жумладан, Паст Дарғом туманида ҳам ижтимоий иқтисодий ривожланиш даражасига кўра оғир деб топилган Дўстлик, Қоқсой, Янгиобод, Боғишамол, Янгиқишлоқ, Навбаҳор, Шомбулоқ, Гулистон, Янгиавлод маҳалалари танлаб олиниб, хатловдан ўтказилди ва аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, санитария ҳолатларини яхшилаш ва маҳалла ҳудудини ободонлаштиришга кўмаклашиш ишлари бошлаб юборилди.
Бу ишга вилоят раҳбарининг кўрсатмаси билан ҳар бир маҳаллага секторлар, ташкилот раҳбарлари масъул қилиб бириктирилган. Хусусан, бизга бириктирилган Боғишамол маҳалласида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, 5 километр тупроқ йўлларга шағал ётқизилди, 650 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, 1200 метр масофада ариқ ва зовурлар тозаланди, барча хонадонларда томорқалар шудгор қилиниб, картошка, сабзи, пиёз ва бошқа сабзоват экинлари экилди. З та қабристонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, ҳудуднинг 500 метрига темир панжаралар тортилди, 1000 метр масофага ичимлик сув тармоғи тортилди.
Бундан ташқари, вилоят ва республика даражасида ечиладиган муаммоларни “йўл харитаси”га киритиб, ҳал этилиш чоралари кўрилмоқда.
С.Чоршанбоев,
Паст Дарғом тумани Халқ қабулхонаси мудири.