Макрон Франция парламенти Миллий ассамблеясини тарқатиб юборишини маълум қилди
- 10.06.2024 12:03
- 47
- Хориж
Франция президенти Эммануел Макрон якшанба куни кечқурун французларга қилган мурожаатида парламент қуйи палатаси – Миллий ассамблеяни тарқатиб юборишини маълум қилди.
"Конституциямизнинг 12-моддасида талаб қилинган маслаҳатлашувларни амалга оширганимдан сўнг, мен сизларга яна бир бор парламент келажагимиз танловини овоз бериш орқали беришга қарор қилдим", деган Макрон.
“Шунинг учун бугун кечқурун мен Миллий ассамблеяни тарқатиб юбораман, бир неча дақиқадан сўнг парламент сайловларини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолайман, унинг биринчи тури 30 июнда, иккинчиси 7 июлда бўлади”, — дея аниқлик киритган у.
Аввалги парламент сайловлари мамлакатда 2022 йил июнь ойида бўлиб ўтган эди. Маълумот учун, охирги Миллий ассамблеяда Макрон депутатларнинг жиддий қаршилигига дуч келган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа