Мактабларни “текшираётган”лар кўмакка борган Республика ишчи гуруҳи

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар фаолиятини текшираётган гуруҳ ҳақида видео тарқалганди. Ҳолатга Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Президентимиз таълим тизимида белгилаб берган устувор вазифалар ижосини ўрганиш ҳамда ўқувчилар ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Республика ишчи гуруҳлари ҳозирда вилоятларда фаолият юритмоқда.
Мазкур видео Тошкент вилоятида ўз фаолиятини олиб бораётган ишчи гуруҳ аъзолари эканлиги аниқланди. Ишчи гуруҳнинг баъзи аъзолари уларга қўйилган вазифалар нима эканлигини тушунмаганга ўхшайди.
Президентимиз қўйган вазифаларга кўра, ишчи гуруҳ жойларда мактабга бориб, таълим сифатини ўрганиши ҳамда вазиятни яхшилаш бўйича кўмак бериши лозим.
Ишчи гуруҳ вакиллари юртбошимиз топшириғига асосан мактабларга ёрдам бериши керак. Аксинча, ноқонуний текширувлар уларнинг ваколатига кирмайди. Ишчи гуруҳ вакиллари мактаблардаги вазият ва таълим сифатини оширишга кўмак бера олмаса, ҳеч бўлмаса, мактаб ходимларига халақит бермасликларини сўраймиз.