Масжидлар ҳар куни ишлайди, фақат жума намози адо этилмайди
- 13.08.2020 16:10
- 94
- Долзарб
Махсус комиссия қарори билан 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжидлар ўз эшикларини яна мўмин-мусулмонларга очади.
Айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада 4 кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси бунга изоҳ бериб, бундай мазмундаги хабарлар англашилмовчилик оқибати эканлигини таъкидлади.
"Масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради", дейилган баёнотда.
Теглар:
масжид