Маст ҳолда автомашина бошқариб жазоланганларнинг 179 нафари пенсионер
- 11.10.2022 10:22
- 162
- Самарқанд
Вилоят суди раиси ўринбосари Толиб Бойзоқовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоят суди тизимида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) билан боғлиқ 3416 та иш 3474 нафар шахсга нисбатан кўриб тамомланган. 3054 нафар шахсга жарима, 363 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Маст ҳолатда автомашина бошқариб, маъмурий жазо олганларнинг 40 нафари аёллар, 3 нафари вояга етмаганлар ҳамда 179 нафари 60 ёшдан ошганлар эканлиги аниқланган.
Мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлагани (МЖтКнинг 136-моддаси) учун маъмурий жазо олганларнинг 6 нафари аёллар ҳамда 64 нафари 60 ёшдан ошганлардир.
Теглар:
маст ҳайдовчи
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 33 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!