Меҳнат ярмаркасида 46 киши ишга йўлланма олди
- 14.02.2019 10:09
- 195
- Самарқанд

Самарқанд шаҳридаги Ватанпарвар маҳалласида Марказий ҳарбий округ ҳарбий қисм ва муассасаларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар оила аъзолари бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Унда вилоятимиздаги 142 та корхона ва ташкилот 1731 та бўш ва 277 та квота иш ўрни билан қатнашди.
Тадбир давомида иш сўраб мурожаат қилган 182 нафар фуқаронинг 46 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Самарқанд ҳарбий прокуратураси ходимлари томонидан фуқароларга меҳнат қонунчилиги, шу жумладан, меҳнат шартномаларини расмийлаштириш тартиби тушунтирилди.
Б.ХОНКЕЛДИЕВ.
Теглар:
бандлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
100 йиллик “Гулистон”
- Бугун, 17:46
- Самарқанд
2025 йилнинг энг кучли паспортлари
- Бугун, 11:45
- Хориж
Шаҳардаги тирбандликка ечим борми?
- Бугун, 09:58
- Иқтисодиёт
Аччиқ овқат умрни узайтиради(ми?)
- 12/09, 17:34
- Саломатлик