МИБ: Каттақўрғонлик тадбиркорга ярим миллиард сўмлик қарздорлик ундириб берилди
- 21.09.2023 16:34
- 97
- Иқтисодиёт
Иқтисодий ишлар бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Kattaqo’rg’on G’alla Cluster” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Miyonqol Cluster” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 507 миллион сўм қарздорлик ва 10 миллион сўм ижро йиғими ундирилиши юзасидан Бюронинг Каттақўрғон туман бўлими иш юритувига ушбу ҳужжат келиб тушган ва ижро иши юритилган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, мавжуд мол-мулклари хатланган вақтда қарздордан юқорида кўрсатилган маблағ тўлиқ ундириб берилиши таъминланган, дея хабар бермоқда Бюронинг Самарқанд вилоят Бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
101 йиллик байрам
- Кеча, 20:32
- Самарқанд