Миллий рейтинг натижалари муҳокамасида энг юқори натижага эришган мактаб эътироф этилди

Оқдарё туманида миллий рейтинг натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда тумандаги мактаблар миллий рейтингнинг 8 та индикатори бўйича таҳлил қилинди.
Тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Султонов тумандаги 52-ИДУМнинг педагогик жамоасига миннатдорчилик билдирди. Гап шундаки, ушбу таълим муассасасини 2021-2022 ўқув йилида 43 нафар ўқувчи битирган ва уларнинг барчаси олий таълим муассасаларига юқори натижалар кўрсатиб ўқишга қабул қилинган.
- Вилоятдаги барча мактаблар Оқдарёдаги 52-ИДУМдек натижани қўлга киритса, мақсадимизга эришган бўламиз, - деди Ш.Султонов.
Йиғилишда юқори натижаларга эришаётган мактабларнинг тажрибаларини оммалаштириш ҳақида таклифлар ўртага ташланди.
Бундан ташқари, миллий рейтинг кўрсаткичлари бўйича паст натижаларни қайд этган умумтаълим мактабларида таълим-тарбия сифат ва самарадорлигига янада эътибор қаратиш, рейтинг кўрсаткичи юқори мактаблар билан тажриба алмашиш лозимлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.