Мисрликлар мерос учун ҳужжат қолдиришни 4600 йил илгари кашф қилган
Миср жаҳонга ўзининг улкан ва ғаройиб эҳромлари билан танилган. Улар фиръавнлар учун қурилган бўлса-да, кимлар томонидан қурилганлиги инсониятга номаълум. Қазишмаларда эҳромлар қаъридан нафақат мумиёлар, балки бугунги кунда ҳам бебаҳо ҳисобланган қимматбаҳо буюмлар топилган.
Эҳромлар сирини билиш мақсадида бу ерга ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб сайёҳлар келишади. Қуйида эътиборингизга қадим Миср ҳаёти ҳақида сўзловчи қизиқарли ва ғаройиб маълумотларни тақдим этамиз.
1. Фиръавнлар ичида энг кўп ҳукмронлик қилган шоҳ Пиопи ІІ 6 ёшида тахтга ўтирган бўлиб, 94 йил умр кўрган.
2. Пиопи II чивинларни ўзидан узоқлаштириш мақсадида қулларининг танасига асал суришни буюрган.
3. Мисрнинг тарихи эрамиздан аввалги 3200 йилдан бошлаб ёзилган. Айнан шу йили Қуйи ва Юқори қиролликлар фиръавн Нармер томонидан бирлаштирилган.
4. Мисрнинг сўнгги ҳукмдори эрамиздан аввалги 341 йилда грек босқинчилари томонидан тахтдан ағдарилган.
5. Буюк ҳукмдор Рамсес II нинг 8 нафар расмий хотини ва 100 нафар фарзанди бўлган.
6. Гиза саҳросидаги 150 метрлик «Буюк» номи билан машҳур бўлган эҳром фиръавн Хеопсни дафн қилиш учун 20 йил давомида бунёд этилган. Эҳромларнинг ҳар бирининг оғирлиги 10 тонна бўлган 2 миллион дона оҳак ғиштлардан кўтарилган.
7. Қадимги мисрликлар марҳумнинг танаси мумиёланса, қийналмасдан ер ости салтанатига ўтади, деб ўйлашган.
8. Мисрликлар ўзлари муқаддас деб ҳисоблаган ҳайвонларини ҳам мумиёлашган. Жаҳонга машҳур мумиёланган тимсоҳнинг узунлиги 4,5 метр бўлган.
9. Мисрлик маҳаллий аёллар бошқа юртлардан кўчиб келган аёлларга нисбатан кўпроқ ҳуқуқга эга бўлган. Оилавий ажримлар учун биринчи бўлиб айнан улардан ҳужжат қабул қилинган.
10. Қадим мисрликлар турли мақсадлар учун учта йиллик тақвимдан фойдаланган.
11. Миср иероглифлари сони 700 та бўлиб, уларнинг ёши 5 минг йилдан ошади.
12. Биринчи эҳром фиръавн Джосернинг дафни учун қурилган бўлиб, унинг ёши 4600 йилдан ошади.
13. Миср худолари мингдан ортиқ исмлар билан аталган.
14. Миср номини греклар ўйлаб топишган.
15. Сахара саҳроси бугунги АҚШ давлати ҳудуди билан тенг.
16. Мисрликлар қадимда майда тошчалар солинган ёстиқларда ухлашган.
17. Кабутарлар билан почта алоқасини дастлаб мисрликлар ўйлаб топган.
18. Улар мерос учун ҳужжат қолдиришни 4600 йил илгари кашф қилишган.
19. Мумиёланган таналарнинг тириклигидаёқ кўчирилган бошларини чуқур ўрганган замонавий тиббиётчилар ҳамон уларнинг сирини тополгани йўқ.
20. Қадимги мисрлик табиблар инсон ички аъзоларини кўчириш, пластик жарроҳликни ҳам уддалашган. Шунингдек, улар жинс алмаштиришни ҳам амалга оширишган.
21. Миср тиббиётидан асосан фиръавнлар ва зодагонлар фойдаланишган.
22. Эҳромлар юрти чинни идишлар, қайчи, тароқ, совун, тиш тозалагич ҳамда дезодорантлар ватани ҳам ҳисобланади.
23. Мисрликлар биринчи бўлиб қоғозга сиёҳ билан ёзишган.
24. Биринчи папирус қоғоз 6 минг йил аввал Мисрда кашф қилинган.
25. Мисрлик аёллар қуёшдан ҳимояловчи косметикани яратишган.
Дил МУРОД таржимаси.