Мобиль мухбир хабар қилади: Ургутдаги стадион ҳеч кимга керак эмасми?
- 03.06.2024 11:52
- 147
- Самарқанд
Футболга қизиқаман. Мамлакатимиз футбол жамоаларининг жаҳон чемпионатлари ва Олимпиада баҳсларида қатнашиш имкониятига эга бўлганидан қувонаман.
Лекин бизнинг Ургутда футболга эътибор сустлиги нафақат мени, балки спортга қизиқадиган аксарият ургутликларнинг таъбини хира қилади.
Масалан, туман марказида жойлашган марказий стадионнинг қаровсиз ҳолда эканлиги ҳақида кўп айтилган, газеталарда танқидий мақолалар берилган.
Афсуски, бир пайтлар миллионлаб сўм сарфланиб, яхши ҳолатга келтирилган стадион хароб аҳволга келиб қолган. Стадионда қоровул йўқ. Майдонда қорамол, қўйлар ўтлаб юрибди. Биноларнинг эшик, дераза ойналари синдириб кетилган. Кийиниш хоналари чиқиндихонага айланган. Электр ҳисоблагичлар синдирилган.
Туман ва вилоятимиздаги футболга масъул мутасаддилар стадионни фойдаланишга яроқли ҳолга келтиришармикан? Ёки бу стадион ҳеч кимга керак эмасми?
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 17 дақиқа аввал
- Мутолаа
Хотин-қизлар спортда беллашди
- Бугун, 11:58
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб