Москва яқинида газ портлаши содир бўлди, қурбонлар бор

Москва яқинидаги Ступино шаҳрида беш қаватли турар-жой биносида маиший газ портлаши оқибатида олти киши, жумладан, болалар ҳалок бўлди, 19 киши жароҳат олди. 60 киши эвакуация қилинган.

Бинонинг кириш жойларидан бирининг иккита юқори қавати бутунлай вайрон бўлган, саккизта хонадон шикастланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш уйдаги газ ускунасининг носозлиги, газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлган.

Хавфсизлик талабига жавоб бермайдиган хизмат кўрсатиш факти бўйича жиноят иши қўзғатилган.