Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Россияга ёрдам учун ҳарбийлар ва техникаларни шай ҳолга келтирилганини рад этди
Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар ҳарбий техникаларда Россияга ёрдам бериш учун полигон ҳудудида шай бўлиб турганди, аммо вазият ўзгаргани учун боришдан қолдирилди" мазмунидаги хабарларга муносабат билдирди:
"Мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тасвирланган видеода шу йилнинг март ойида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Ватанпарварлик фестивалига жалб этилган техникалар акс этган".
Шунингдек, Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтган.