Муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар амалга ошмай қолиб кетмоқда
Бу ҳақда Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселекторда айтиб ўтилди.
Таъкидланишича, олийгоҳлар фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чекланган, иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда кам.
Муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар амалга ошмай қолиб кетмоқда. Сабаби – олийгоҳ билан саноат ўртасида узилиш бор.
Йиғилишда ректорлар корхоналарга бориб, янги технологиялар билан танишмаётгани, ускуна ва дастгоҳларни ўрганмаётгани, ҳоким ва вазирлар эса ўртада кўприк бўлиб, буни ташкиллаштирмаётгани ҳақида қатъий эътироз билдирилган.