Мьянмада самолёти қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
- 10.06.2021 16:13
- 16
- Хориж
Мьянма ҳарбий ҳаво кучлари (ВВС)га тегишли самолёт Мандалая шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудга қулади ва 12 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Мьянма мухолифатининг «Иравади» янгиликлар портали ўзининг Facebook саҳифасида.
Ҳалокат Пьин У Лвин тоғли ҳудудида жойлашган ҳарбий база яқинида содир бўлди. Бортда 16 киши бўлиб, улардан 12 нафари ҳалок бўлган, дейилади хабарда.
Бошқа бир мухолифатнинг хабар беришича, самолёт Мьянма ҳаво кучларига тегишли бўлиб, Нейпьидо аэропортидан учган. Ҳодиса қийин об-ҳаво шароити туфайли содир бўлган. Бортда юқори мартабали ҳарбийлар бўлиши мумкин, дейилади хабарда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа