Нагояда 5 минг нафар ҳамюртимизни касбга ўқитиш ва Япония корхоналарида ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинмоқда

Aйни дамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Япон тили ва касбий малака тест маркази вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб туришибди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар бермоқда.

Режага кўра Япония Кооперативлар уюшмаси ЖИC раҳбарияти билан учрашув ўтказилган. Унда 2025 йилгача 5 минг нафар ўзбекистонлик ишчиларни Японияда ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинган. Жумладан, босқичма-босқич номзодларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларни танлаб олиш тартиби ҳақида музокара қилишган.

Шунингдек, эришилган келишув асосида Нагоя шаҳрида меҳнат мигрантларимизга кўмаклашиш марказини очиш бўйича ташкилий масалалар кун тартибидан ўрин олган.