Ҳокимнинг собиқ ўринбосари автоҳалокатда вафот этди
- 17.01.2020 09:59
- 1048
- Ҳодиса
Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Манзурахон Азизова йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, автоҳалокат 2020 йилнинг 14 январь куни юз берган.
Манзурахон Азизова 40 йил мобайнида Наманган вилоятида турли лавозимларда фаолият юритиб келган.
2008 йилда Учқўрғон тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2009-2015 йилларда Наманган вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
2017 йилдан буён эса Учқўрғон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош врачи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.