Нарпайда иҳота учун экилган 100 ёшли тут дарахтини кесган фуқарога жарима қўлланади
- 17.06.2020 13:43
- 276
- Ўзбекистон

Кеча, 16 июнь куни Нарпай тумани О.Абдураҳимов маҳалласи, Имом Буҳорий кўчаси, 76 уйда яшовчи фуқаро Н.Р. хонадонининг ташқари қисмида иҳота учун экилган 1 туп тут дарахтини ноқонуний равишда кесаётгани аниқланди.
Фуқорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди ва ундириш чоралари кўрилмоқда.
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Миср тамаддуни қачон бошланган?
- Кеча, 17:53
- Ўқинг, қизиқ!