Нарпайда ногиронлиги бор шахсларга реабилитация воситалари топширилди, масъуллар уларнинг хонадонларида бўлишди

1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида эълон қилинди. Ушбу куннинг ўтказилиши ногиронлиги бор шахсларнинг муаммоларига, хусусан, уларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокидан юзага келадиган афзалликка жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва фаровонлигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Нарпай туман ҳокимлиги хабарига кўра, мазкур кун муносабати билан тумандаги ногиронлиги бор шасхлар учун байрамона дастурхон ёзилиб, ош тортилди.

Ногиронлиги бор 25 нафар фуқарога аравача, ҳамда бир қатор имконияти чекланган тумандошларимизга қўлтиқтаёқ, ҳасса, эшитиш мосламаси ва бошқа реабилитация воситалари берилди.

Шунингдек, масъуллар яна бир қатор ногиронлиги бор шахсларнинг хонадонида бўлиб муаммоларини ўрганишган, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишган.