Нега коронавирус билан касалланган айрим беморларда ҳид, таъм сезиш йўқолади, айримларида йўқолмайди?
- 06.08.2020 20:00
- 692
- COVID-19
- Нега бир хил COVID-19 билан касалланган беморларда ҳид ва таъмни сезиш йўқолади. Айрим беморларда йўқолмайди. Бу коронавирус инфекциясими ёки бошқа инфекция белгиларими?
Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуриллаева жавоб берди:
- Олимлар томонидан ҳид ва таъмни йўқолиши бу тўлақонли COVID-19 касаллигининг классик симптомлари ҳисобланиши исботланган, фақат улар ҳамма беморларда ҳам намоён бўлмайди.
Бу кузатиладиган симптомлар COVID-19 енгил шаклида ўтиши эҳтимоли юқорилигини билдиради. Лекин шифокорга вақтида мурожаат қилиш тавсия этилади.