Никоҳ ёшига етмаган фарзандини турмушга берган ота-она жавобгарликка тортилади
- 05.12.2023 15:48
- 98
- Қонун ва ҳужжатлар
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача (2 млн. 380 минг сўмдан 5 млн. 100 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.
Теглар:
никоҳ ёши