Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эронда 11 ёшли қизчани турмушга беришди: шов-шувли никоҳ нима билан тугади?

Эрон Коҳгилуя суди катта ёшли эркак ва ёш қизча ўртасида тузилган никоҳни бекор қилди, деб ёзмоқда Sputnik.

Эроннинг Коҳгилуя ва Бойир-Аҳмад вилояти суди ижтимоий тармоқларда тўй видеоси тарқалган катта ёшли эркак ва ёш қизча ўртасида тузилган никоҳни бекор қилди. Бу никоҳ ҳақида эронлик журналист Масих Алинежад маълум қилди. Журналист ушбу тўйда бўлиб, Twitter’да видео ёзувни жойлаштирди.

Журналист қизларни 13 ёшида турмушга чиқишига имкон берадиган қонунларни қоралади. Вояга етмаганларга тўй либосини танлаш ҳуқуқи берилмайди, ота-оналар улар ўрнига буни қилади.

Бундан ташқари, куёвнинг ёши 22 да, қиз эса атиги 11 ёшда эканлиги маълум бўлди. Интернет фойдаланувчилари бу ҳолатни педофилия ва болаларга нисбатан зўравонлик, деб аташди.

Кохгилуйе провинцияси суди қизнинг ёши сабаб келишувни номақбул деб топди ва никоҳни бекор қилди. Қизнинг ота-онаси яна икки йил, фарзанди 13 ёшга тўлишини кутадиган бўлди.