Номаълум вирус туфайли Австралияда қушлар оммавий қирилмоқда. Бу қушлар коронавирусими?
- 04.05.2020 22:45
- 332
- Хориж
Австралияда номаълум вирус туфайли лорикет оиласига мансуб кўплаб тўтиқушлар ўпка фаолиятининг ишдан чиқиши ва фалажлик оқибатида нобуд бўлмоқда. Бу ҳақда “Планета новости” (Янгиликлар сайъёраси) портали хабар берди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, кўп сонли тўтилар бир жойга йиғилганларида янги касаллик уларни забт этмоқда. Қушлар тезда фалаж бўлиб, нафас ололмасдан, ерга қуламоқда ва ҳаво етишмаслиги ёки йиртқичлар ҳужуми туфайли нобуд бўлмоқда. Маҳаллий аҳоли тўтилар билан мулоқотга киришмасликка чақирилди.
Профессор Дэррил Жонс, мазкур касалликда коронавирусга ўхшаш ҳусусиятлар борлигини таъкидлади. Олимлар янги вирус ҳақида кўп маълумотга эга эмас. Айрим мутахассислар касаллик иқлим ўзгариши оқибатида юзага келган бўлиши мумкин, деган тахминларни билдиришмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа