Нуробод туманига замонавий мотокультиваторлар келтирилди
- 20.05.2020 17:40
- 377
- Иқтисодиёт
Нуробод тумани ҳокимлиги, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Агробанк” туман филиали ва тумандаги томорқа хизматлари ташаббуси билан дала ишларида туман аҳолисига зарурий шарт–шароитлар яратиш, аҳоли томорқаларига сабзавот ва полиз экинларининг етиштирилишини кўпайтириш мақсадида жўяк олиш, ер ҳайдаш, ерни юмшатиш каби хусусиятларга эга бўлган мотокультиваторлар келтирилди.
Бугун келтирилган дастлабки 12 та мотокультиваторлар ўз эгаларига топширилди.
Бир дона мотокультиваторнинг нархи 9 миллион сўм. Мотокультиваторлар маҳаллалардаги ишсиз аҳолига 3 йил муддатга имтиёзли кредит асосида ажратилиши белгиланган.
Ушбу техникалар ҳажм жиҳатдан кичик бўлса-да, иш унумдорлиги ва бажарадиган иш турлари билан ажралиб туради.
Мотокультиваторлар кучидан унумли фойдаланишни аҳолига ўргатиш бўйича ҳудудларда амалий семинарлар ташкил этиш белгиланди.
Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.