Нурободда 9 ёшли қизларнинг 1421 нафарини одам папиллома вирусига қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилди

Аёллар саломатлиги соғлиқни сақлаш соҳасининг устувор йўналиши ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан бачадон бўйни саратони профилактикаси ва диагностикаси ҳамда аёлларнинг репродуктив саломатлигини асраш масалаларига Ҳукумат ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта эътибор қаратиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларини бажариш ҳамда жаҳоннинг 102 мамлакатидан одам папилломаси вируси (ОПВ)га қарши вакцинани муваффақиятли қуллашни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ кўмагида бачадон бўйни саратонига олиб келувчи ОПВга қарши эмлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган эди.

Жорий йилнинг 22 октябридан бошлаб Нуробод туманида истиқомат қилувчи 9 ёшли қизларни уюшган ҳолда ОПВга қарши эмлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бугунгача тумандаги 1591 нафар 9 ёшли қизларнинг 1421 (89,3%) нафарида ОПВга қарши эмлаш тадбирлари ўтказилди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.