Ўзбекистон – кўп миллатли ҳамжиҳат оила
Жумладан, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлашга ҳам алоҳида эътибор берилди.
Ўзбекистон – кўп миллатли юрт. Бу заминда яшаётган ҳар бир миллат вакили учун барча имкониятлар, диний эркинликлар яратилган. Биз, озарбайжонлар ҳам Ўзбекистондаги шароитлар туфайли ўзимизнинг қадрият ва урф-одатларимизни тўла-тўкис амалга оширмоқдамиз. Миллатларимизнинг ўзаро яқинлиги туфайли Наврўз байрами, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари ва бошқа миллий байрамлар икки диёрда ҳам деярли бир хил тарзда нишонланади. Йил сайин давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқалар яхшиланиб бормоқда. Ўтган йили бир гуруҳ самарқандликлар ўзаро таълим ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Озарбайжонга ташриф буюргандик. Бу йил ноябрь ойида Самарқанд давлат университетида Саидризо Ализода шарафига хона ажратилиб, хона Озарбайжон миллий маданияти намуналари билан жиҳозланди. Қардош халқларни янада яқинлаштириш учун икки мамлакат адиблари ижоди таржимаси орқали китоблар ҳолида нашр этиб, кутубхоналарга тарқатяпмиз.
Самарқандда ҳозирги кунда 5000 га яқин озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилмоқда. Уларнинг ҳар бири бу ерда ўзлари учун яратилган шароитдан мамнун ҳолда ҳаёт кечираётганидан шод.
Одил МИРЗАЕВ,
вилоятдаги Озарбайжон миллий маданият
маркази раҳбари.