Очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш билан шуғулланувчи институт ташкил этилди
- 23.11.2021 17:24
- 53
- Жиноят ва жазо
Ҳукумат қарори билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги республика Суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти фаолияти ташкил этилди.
Институт суд экспертиза соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боради ва экспертиза муассасаларига кўмак беради.
Шунингдек, институт томонидан очилмаган жиноятларни тадқиқ этиш мақсадида статистик маълумотлар йиғилади.
Давлат ва нодавлат экспертиза ташкилотларининг услубиётларини илмий жиҳатдан асосланганлигини кўриб чиқиш ва хулоса бериш институт томонидан амалга оширилади.
Теглар:
жиноятчилик