Самарқандда кучли таъсир этувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахс ушланди
- 09.02.2023 13:59
- 128
- Жиноят ва жазо
Самарқанд вилояти ИИБ жиноят-қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида «Ж» исмли шахс қонунга хилоф равишда «Регопен» номли кучли таъсир этувчи дори воситасини сотиш билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.
Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу шахс харидорга 55 дона «Регопен» дори воситасини 2 200 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Ипак ва Ипак йўли: Ханчжоудан Самарқандгача”
- Бугун, 17:24
- Самарқанд
Талабалар Нанкин политeхника институтида ўқийди
- Бугун, 17:01
- Таълим
Асосий қомусимизни қандай ўрганамиз?
- Бугун, 16:38
- Таълим