Одам уриб юборган ҳайдовчи ушланди

Кеча 28 март куни соат 07:00 да Ургут-Жартепа автомобил йўлининг Жайратепа маҳалласидан ўтувчи қисмида номаълум автомашина ушбу маҳаллада яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро Г.Жумановани уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ва воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчининг қаттиқ зарбдан тос суяги синиб, оғир тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Ургут туман бўлими инспектори У.Абдухалимов олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида йўл транспорт ҳодисасини мазкур туманнинг Қолдивайжар маҳалласида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган фуқаро И.Исломов ўз бошқарувидаги ВАЗ-2105 русумли автомашинасида содир этгани аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.