Офат етказган зарар 48 соатда бартараф этилди
- 12.02.2026 15:15
- 8
- Самарқанд
Жорий йилнинг 9 февраль куни Ургут тумани ҳудудида кузатилган кучли шамол ва ноқулай об-ҳаво шароити оқибатида Камардон маҳалласида жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг том қисмига зарар етган.
Ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар томонидан зудлик билан тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди. Кўрилган ишлар натижасида муаммо қисқа муддатда, яъни 48 соат ичида тўлиқ бартараф этилди.
Зарар кўрган бинонинг том қисми тўлиқ янгиланиб, қурилиш меъёрлари асосида қайта тикланди ҳамда унинг мустаҳкамлиги ва фойдаланиш хавфсизлиги таъминланди. Тиклаш ишлари туман ҳокимлиги назорати остида узлуксиз, жумладан, тунги вақтларда ҳам олиб борилди.
Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Уч элак ҳақида ривоят
- Ҳозиргина
- Мутолаа
Топкапидаги арвоҳлар
- 23 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Офат етказган зарар 48 соатда бартараф этилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд