Ўлимидан кейин ўғирлаб кетилган машҳур кишилар

Машҳур кишиларнинг кўплаб мухлислари бор, баъзида улар ўз арзандаларини ҳатто ўлимидан кейин ҳам ёлғизлатиб қўйишмайди. Машҳур одамларнинг жасадлари дафн этилгандан кейин ўғирланган ҳолатлар етарли, уларнинг кўпчилиги бедарак йўқолган. 1978 йилнинг 1 мартида марҳум Чарли Чарлиннинг жасади ўғирлаб кетилгани ўша пайтдаги энг оламшумул янгилик бўлган эди. Бугун вафотидан сўнг ўғирлаб кетилган бошқа улуғ инсонлар ҳақида билиб оламиз.

Данте Алигьери

Посмертное похищение Данте Алигьери./ Фото: regnum.ru

Ўлмас “Илоҳий комедия”нинг машҳур яратувчисига нафақат ҳаётлигида, балки вафотидан кейин ҳам омад кулиб боқмаган. Ҳаётлигида у бидъатчи сифатида тан олинган ва Флоренциядан ҳайдалган, шу сабабли у Равенна шаҳридаги черковларнинг бирида дафн этилган. Кўпгина даҳолар сингари Данте фақат ўлимидан кейин эътироф этилди, шоир ўз она юртига тантанали равишда дафн этишга қарор қилинди. Очилган тобут бўш бўлиб, маросим иштирокчиларини саросимага қўйди.

Қайта дафн этиш бошқа кунга қолдирилди, Рим Папаси Лев Хга Дантенинг ўзи қайтиб келиб, жасадини олиб кетганлиги ҳақида хабар беришди.

Асрлар ўтди ва IX асрда истеъдодли шоирнинг 600 йиллигини нишонлаш арафасида Равеннадаги черковни тиклашга қарор қилинди. Қурувчилар деворларнинг бирини бузиб, ўймакорлик ёзуви бўлган ёғоч қутини топишди. Унда “Дантенинг суякларини бу ерга 1677 йилда Антонио Санти қўйди”, деган ёзув бор эди.

Гоголь Николай Васильевич

Посмертное похищение Гоголя Николая Васильевича./ Фото: kak.znate.ru

Рус носири, шоир ва танқидчиси тириклигида ўзининг “ғалати”лиги билан ажралиб турган, бироқ ўлимидан кейин ҳам у ўз ортидан сир қолдиришини ким ҳам тасаввур қилган экан?
1931 йилда Гоголни қайта дафн этишга қарор қилинди. Олдинги ҳикоядан фарқли ўлароқ, ҳамма нарса жойида эди... Фақат Николай Васильевичнинг бошидан ташқари. Гоголь танасининг бу қисми кимга ва нима учун керак бўлиши мумкин экан? Бу ҳанузгача очилмаган бир сир.

Зигмунд Фрейд

Деярли яқинда психоанализ асосчиси Зигмунд Фрейд (1856-1939)нинг кули сақланадиган идиш билан ҳам худди шундай ғалати воқеа юз берди. Ҳамма Янги 2013 йилни нишонлаётган кечада номаълум шахслар таниқли шахслар куллари жойлашган Лондон крематорийсига австриялик психоналитикнинг кулини ўғирлаш мақсадида бостириб киришди. Ҳужумчилар ўз режасини амалга ошира олмади, охирги дақиқаларда улар нимадандир қўрқиб, лекин барибир идишнинг ўзига зарар етказиб, “ўлжа”сиз чиқиб кетишга мажбур бўлишди.

Чарли Чаплин

Нафақат тирикларни, балки ўликларни ўғирлаб кетиб, эвазига тўлов сўраш мумкин экан. 1978 йилнинг 1 мартида Чарли Чаплиннинг тобутини ўғирлаган ва унинг бевасидан 650 минг доллар талаб қилган босқинчилар шу қарорга келишди. Ушбу жиноят актёр ҳаётининг 25 йилини ўтказган Швейцариядаги сокин Корсье-сюр-Вевей қишлоғида содир бўлди. Бева “Чарли буни кулгили деб айтган бўларди”, дея тўловни тўлашдан бош тортди. Польша ва Болгариядан келган муҳожирлар бўлиб чиққан икки нафар ўғри тезда қўлга олинди ва индамас комедиячининг қолдиқлари асл жойидан 15 километр узоқликда топилди. Жасадга такрорий босқинни олдини олиш мақсадида қабр бетонлаштириб қўйилди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.