Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
- 30.12.2023 10:16
- 549
- Самарқанд
Муқаддам Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига кирган, дея хабар бермоқда UzA.
Хусусан, улар Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн АҚШ доллари талаб қилишган.
ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур 3 нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.