Ошхонадаги 12 та хатолик. Нотўғри овқатланиш туфайли жуда тез кексайиб бораётганингизни сезяпсизми?

Биласизми, турлича овқатланиш туфайли айримлар пенсия ёшида бўлса ҳам ёш ва жуда кўркам кўринса, яна кимлардир 40 ёшида ҳам 70 га киргандек кўринади. Овқатланишдаги хатоликлар туфайли жуда тез қариётганингизни ҳис қиляпсизми, - дейди врач-диетолог А.Дюваль. - Қуйида бунинг 12 та сабаби билан таништириб ўтамиз.

1- хатолик. Овқатланиш тартибини сақламаслик…

Ўз вақтида тановул қилмасангиз, кейинги сафар кўпроқ овқат истеъмол қилиб қўйишингиз мумкин. Бу нафақат ортиқча вазн йиғишга, балки овқат ҳазм қилиш аъзоларининг ҳам зўриқишига олиб келади. Шунинг учун бир кунда 4 маҳал, қатъий бир вақтда овқатланишга ҳаракат қилинг. Ўз вақтида дастурхон атрофига ўтирар экансиз, ошқозон-ичак тизимини чоғлаш билан бирга белгиланган вақтда ҳазм қилиш учун керакли моддалар ажралиб чиқа бошлайди.

2-хатолик. Ичимлик суви сифатини назорат қилмаслик…

Организмимиз ҳар қандай сувни ҳам кўнгилдагидек қабул қилавермайди. Бунда сувнинг қаттиқлиги, кислотаси, минерал тузларнинг миқдорини эътиборга олиш керак. Агар сув санитария гигиена тартиб қоидаларига тўғри келсагина истеъмол қилиш мумкин. Бўлмаса, организм нотўғри ишлай бошлайди. Қўшимча ресурсларни сарфлаб муддатидан илгари танадан чиқиб кетади. Чанқоқни қондиришимиз учун қорнинг эриган сувларидан ичган маъқул. Айнан ана шундай сувни организмимиз ҳужайралари яхши қабул қилади.

Тўғри, бундай қорнинг эриган сувини топиш амримаҳол, аммо, имконият бўлмаса, эмал идишга бир литр тоза сув солиб, совутгичга қўйинг. 8-9 соат ўтгач, муз устини олиб ташлаб ҳали музламаган сувини тўкиб ташланг. Идишда қолган музни эса уй ҳароратида эритиб истеъмол қилишингиз мумкин.

3 – хатолик. Ичимлик сувини кўп ёки кам ичганда…

Бир кунда қанча миқдорда ичимлик суви ичишни биласизми? Тананинг ҳар бир килограмм вазни учун 30 грамм сув ичилиши зарур. Агар вазнингиз 70 килограмм бўлса, 2 литр сув ичишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Аммо аёллар ва болалар бироз камроқ сув ичишлари керак. Сувнинг белгиланган миқдоридан кўп ичилса, жигарга ортиқча юк тушиши мумкин. Ҳаддан зиёд истеъмол қилинган сув ичқотиш ва танада модда алмашиш жараёнини бузиши мумкин.

4 - хатолик. Ун ва ун маҳсулотларидан тайёрланган таомлар кўпайиб кетса...

Похожее изображение

Барчамиз хоним, чучвара, манти каби буғдой ёки жавдар унидан тайёрланган таомларни иштаҳа билан истеъмол қиламиз. Аммо, улар айримларнинг ошқозонида яхши ҳазм бўлмасдан кучли оғриқ пайдо қилиши мумкин. Агар сиз хамирли овқатларни яхши кўрсангиз, барибир, эҳтиёт бўлишингиз керак. Айниқса, таркибида клейковина сақлайдиган маҳсулотлар, жумладан, йогурт, музқаймоқ, сосиска каби сунъий маҳсулотлар истеъмолини камайтирганингиз маъқул. Улар кўп ҳолларда аллергия чақириши, қориннинг дам бўлиши ва ҳазм бўлиш тизимининг бузилишига олиб келади. Баъзи ҳолларда соч тўкилиши ва тирноқларнинг муртлашишига ҳам сабаб бўлади.

5- хатолик. Соя ёғи кўп ишлатилганда…

Картинки по запросу Соя ёғи

Миллий ошхонамизда тайёрланган таомлар ошқозонимизда яхши ҳазм бўлиши билан бошқа таомлардан ажралиб туради. Аммо, қадимдан оналаримиз овқатларни соя ёғида тайёрламаганини ҳам унутмаслигимиз керак. Чунки улар сояни танада яхши ҳазм бўлмаслигини билишган. Ушбу ёғ кўп ишлатиладиган пишлоқларни севиб тановул қилганларнинг аксарияти иммунотизими бузилганидан азият чекади.

6- хатолик. Кўп қайнатилса…

Ҳар қандай сабзавотлар 20 дақиқа, мол ёки парранда гўштларини майда бўлакларга ажратиб 25 дақиқадан ошмаган ҳолда қайнатиш керак. Бу маҳсулотлар ўз таркибида тана учун зарур бўлган моддаларни сақлайди. Агар гўшт узоқ муддат қайнатилса, унинг таркибидаги оқсиллар титилиб кетиб танада яхши ҳазм бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун кўп қайнаган таомларни истеъмол қилганда организм учун зарур бўлган ҳужайралардан маҳрум бўлиб, кексайиш сари яна бир қадам ташлаган бўламиз.

7- хатолик. Ёғда қовурилган таомларни кўп истеъмол қилганда…

Маҳсулотларни иссиқ ёғда қовурганда унинг усти канцерогенли қобиқ билан қопланади. Шунингдек, қовурилган таом тез ҳазм бўлмайди. Ёшликда ошқозон бу овқатларни писанд қилмайди, аммо ёш ўтавергач, унинг ҳазм бўлиши қийинлашиб бораверади ва тананинг эрта қаришига олиб келади. Яхшиси, духовкада буғлаб ёки димлаб пиширган маъқул. Таомларни това ёки микроволновкадан кўра, духовкада иситиб истеъмол қилган яхши.

8- хатолик. Таомларни узоқ вақт сақлаганда…

Агар шўрвангизни кўп муддат музлатгичда сақласангиз, унинг таркибида зарарли бактериялар сони ошиб кетади. Бу эса ошқозон-ичак йўли ва иммун тизимнинг бузилишига олиб келади.

9- хатолик. Ширин чой, торт ва бошқа қандолат маҳсулотлари…

Организмнинг яхши ишлаши учун қанддан камроқ истеъмол қилиш зарур. Чунки у ошқозон ости безининг фаол ишлашига халақит беради. Шунингдек, қанд  - бактерияларнинг кўпайишига ҳам сабаб бўлади. Бу эса иммун тизимнинг дам олишсиз ишлашига олиб келади.      

10- хатолик. Таомга ортиқча туз солганда…

Похожее изображение

Туз организм учун зарарли. Таом тайёрлаётганда йодланган туздан фойдаланинг ва уни ҳам иложи борича камроқ солишга ҳаракат қилинг. 

11 – хатолик. Ҳайвон ёғларни ишлатганда…

 Уларни бутунлай менюдан чиқариб бўлмайди. Чунки улар гормонлар фаолиятига, соч, тери ва ичаклар учун жуда фойдали. Шунда ҳам унга ўсимлик ёғи аралашганлигига аҳамият бериш керак. Чунки сариёғ ва бошқа ҳайвонларнинг қайта ишланмаган ёғлари қонда зарарли холестрин моддасини ортишига сабаб бўлади. Бу эса юрак-қон томир тизимини тез ишдан чиқариши мумкин.

12 – хатолик. Салатларга бепарво бўлманг…

Картинки по запросу Таомларни узоқ вақт сақлаш

Овқатланиш рационининг мувофиқлаштириш унчалик ҳам қийин эмас. Кўпроқ сабзавотларнинг рангига аҳамият беринг. Дастурхонингиздаги ликопчаларда кўпроқ яшил рангли маҳсулотлар жой олсин. Чунки, бу ранг ошқозон-ичак тизимини яхшилаб, иммун тизимни мустаҳкамлайди.

Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.