Ўзбекистон товар хомашё биржасида Аи-80 бензини нархи ошди
- 01.12.2020 15:20
- 469
- Ўзбекистон
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 24 338,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 20 273,3 тоннаси, яъни 83,3 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 52 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача бошланғич нархлари бир тоннаси учун 5 294,0 минг сўмдан 5 490,3 минг сўмгача ёки 3,7 фоизга ўсди. Шу муносабат билан АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача кунлик нархи ҳам бир тонна учун 5 325,1 минг сўмдан 5 557,1 минг сўмгача ёки 4,4 фоизга кўтарилди, дея хабар бермоқда биржа матбуот хизмати.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 5 476,8 минг сўмни, АИ-91 – 6 203,9 минг сўмни ташкил этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа