Ўзбекистонда АИ-80 бензинидан воз кечиш режалаштириляпти
Ўзбекистон ҳукумати 2026 йилгача “АИ-80” бензини ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи.
Буни электромобилларни оммалаштириш ва улар учун инфратузилмани яратиш, “АИ-92” бензини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, газ қуйиш шохобчалари учун газ етказиб бериш ва бошқа чора-тадбирлар ҳисобига амалга ошириш режалаштирилган.
2026 йилгача “АИ-80” босқичма-босқич тўхтатилиб, юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ҳажмилари оширилади. Шу мақсадда Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларини “Евро-5” ва “Евро-6” бензин ишлаб чиқаришга ўтказиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган.