Ўзбекистонда биринчи марта АИ-98 маркали бензин ишлаб чиқарилди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида юқори октанли автомобиль бензини ишлаб чиқаришни йўлга қуйиш бўйича тадқиқотлар ўтказилиб, АИ-98 юқори сифатли этелланмаган бензин ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

АИ-98 бензини юқори детонацияга қарши хусусият (октан характеристика)лари туфайли двигатель қувватини оширади ҳамда тезланиш динамикасини яхшилайди, тебраниш, шовқин даражасини пасайтиради, шунингдек, ёнилғи сарфини сезиларли даражада камайтиради.

Ҳозирда 380 тонна ҳажмдаги бензиннинг физик-кимёвий хусусиятлари стандартга биноан муваффақиятли синовдан ўтказилган.

Таъкидланишича, мазкур маркали автомобиль бензинини ишлаб чиқаришда хорижий мутахассисларнинг кўмагисиз изланишлар олиб борилган.